Наманганда газга навбатда турган “Дамас” ёниб кетди

Навбатда турган 21 ёшли ҳайдовчи Б.А. машинасининг ёниб кетишига двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида газга навбатда турган “Дамас” ёниб кетди.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) хабарига кўра, ҳодиса 11 январь куни соат тахминан 7:50 да “Кумидон” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Афсона-4” автомобилларга газ қуйиш шохобчасида юз берган.
Маълум қилинишича, навбатда турган 21 ёшли ҳайдовчи  Б.А. машинасининг ёниб кетишига двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ ва ёнғин бартараф этилган.
Ҳодиса юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.