ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Бразилияда 15 январдан бошлаб коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда вакцинанинг Twitter᾽даги саҳифасида маълум қилинди.
“Бразилия 15 январдан “Спутник V”ни ишлаб чиқаришни бошлайди”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорлик қилувчи Бразилиянинг “Uniao Quimica” фармацевтика компанияси матбуот хизмати мамлакатга ишлаб чиқариш учун керакли ҳужайра материали олиб келинганини маълум қилган эди.
Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда. Вакцина айни пайтда ўзининг хавфсизлиги ва самарадорлигини исботлаган. Шунингдек, вакцинада узоқ кузатилувчи салбий оқибатлар мавжуд эмаслиги ўз исботини топган.