ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони сони 77 572 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Янги касалланиш ҳолатлари Қорақалпоғистон Республикасида ва Ўзбекистоннинг саккизта ҳудудида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 617 нафарга етди.
Касалликдан соғайганлар жами 76 014 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 941 нафар бемордан 157 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Сўнгги маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 10 январида дунёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 90 миллиондан, Covid-19 қурбонлари сони 1,9 млн кишидан ошган.