"Спутник V" вакцинасига ишониш учун 3та асосий сабаб - Bloomberg версияси

"Спутник V" ҳозирга қадар коронавирусга қарши рўйхатга олинган дунёдаги биринчи вакциналигича қолмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Bloomberg агентлиги россиялик олимлар томонидан  ишлаб чиқилган ва дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган вакцинага ишониш учун бир нечта асосларни санаб ўтди.
АҚШда Pfizer вакцинаси билан эмланган шифокор вафот этди
Агентлик журналисти Сэм Фазели сўзларига кўра, Россия ушбу препарат билан дунёда вакцина дозаларини ишлаб чиқариш бўйича энг йирик бешликка кирган, баъзи хорижий мамлакатларга эга олдиндан буюртмалар расмийлаштирилган.
Шунингдек, Bloombergда "Спутник V" учинчи фаза клиник синовларидан ўтказилгани ҳам келтириб ўтилган. Суриштирув натижалари бўйича препарат ўзининг самарадорлигини кўрсатган. Бу кўрсаткич, маълумот учун, синовларнинг барча босқичларида 90%дан ошган.
Аммо COVID-19га қарши ҳимояда самарадорлик - бу бошқа масала, бошдан кечирилган касаллик оқибатлари эса - мутлақо бошқа масала.
Россияда вакцинация байрам кунларида ҳам давом этмоқда
Журналист Россия вакцинаси синовлари вақтида касаллик оғир кечиши билан боғлиқ бирорта ҳолат аниқланмаганини қайд этиб ўтган.
Bloomberg таҳлилчиси фикрича: Россиянинг инглиз-швед компанияси AstraZeneca билан COVID га қарши комбинацияланган вакцинани яратиш бўйича ҳамкорлиги ҳам эътирофга молик. Бунда "Спутник V" вакцинасининг компонентларидан бири ва AstraZeneca ҳамда Оксфорд университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган AZD1222 вакцинаси компонентларидан бири қўлланилади.
"Бу фактларнинг барчаси, (илмий журналларда - таҳр.) учинчи фаза клиник синовлари натижалари йўқлигига қарамай, "Спутник V" вакцинаси Ғарб лабораторияларида яратилган бошқа худди шундай вакциналар сингари кучли номзод бўлиши мумкин, деган асосларни вужудга келтиради", - дея хулоса қилган Фазели.
"Спутник V" вакцинаси ҳақида барча саволларга жавоблар
Журналистнинг таъкидлашича, у хитойнинг SINOVAC биофармоцевтик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган CoronaVac вакцинасидан кўра, Россия вакцинасини танлаган бўларди.
Эслатиб ўтамиз, "Спутник V" вакцинаси ҳозирга қадар коронавирус инфекциясига қарши дунёда энг биринчи бўлиб рўйхатга олинган вакциналигича қолмоқда.
Препарат Гамалея номидаги НИЦЕМ томонидан ишлаб чиқарилган.
Вакцина айни пайтда ўзининг хавфсизлиги ва самарадорлигини исботлаган.
Шунингдек, вакцинада узоқ кузатилувчи салбий оқибатлар мавжуд эмаслиги ўз исботини топган.