Йил рамзи: турли давлатларда буқа билан боғлиқ анъаналар

Кириб келган йил оқ металл рангдаги буқа йили рамзи остида ўтади. Бир томондан, уй жонивори бўлса, бошқа томондан шафқатсиз ва жаҳлдор ҳайвондир.
Sputnik
Дунёнинг кўплаб давлатларида буқалар билан боғлиқ анъаналар мавжуд. Бу улар иштирокидаги жанглар ва пойгалардир.
Албатта, буларнинг барчаси ҳайвонлар ҳимоячилари ва черков вакиллари томонидан қаттиқ танқид остига олинади.
Аммо, нима бўлган тақдирда ҳам, бу азалдан мавжуд бўлиб келган маданий кўринишлардан биридир.
Батафсил -  Sputnik Ўзбекистон фотолентасида!
1 / 9
Испанияда корриданинг антиқа варианти - Bous a la Mar ўтказилади. Мусобақа дарёга чиқадиган майдонда ўтказилади. Анъанавий корридадан фарқи шундаки, матадор буқадан қоча туриб, сувга сакрайди. Буқа ҳам сувга сакраши керак, ўшанда у мағлуб этилган саналади. Бундай мусобақалар Каталония ва Валенсиянинг бир қатор ҳудудларида бўлиб ўтади.
2 / 9
Хитойдаги мяо этник гуруҳига мансуб аҳоли ҳам буқалар жангини уюштириб туради. Аммо, хитойдаги анъана шуниси билан фарқ қиладики, бу ерда буқалар одам билан эмас, балки бир-бири билан беллашадилар. Ҳайвонлар куч ва чидамлиликда ўзаро куч синашади.
3 / 9
Коста-Рикада Feast of the Devils фестивали ўтказилади.
4 / 9
Буқалар устидан сакраш - бу Эфиопияда бен ва хамерлар қабиласи эркаклари орасида ўтказиладиган анъанадир. Улар шу тарзда эндиликда эркак бўлганликларини исботлайдилар. Ушбу маросимни сайёҳлар ҳам озгина ҳақ эвазига томоша қилишларига рухсат берилади.
5 / 9
Испаниянинг Сан-Фермин шаҳрида буқалар билан югуриш маросими - энсьерро ўтказиб келинади. Шаҳар кўчалари бўйлаб 12та кўзи қонга тўлган буқаларни қўйиб юборишади. Ҳар йили ўтказиладиган бу маросим деярли ҳамиша қандайдир кўнгилсизлик билан якун топади, гоҳида инсонлар қурбон бўлишади.
6 / 9
Перуда буқалар жанги "Ачо" аренасида ўтказилади. Бу мамлакатда ўтказиладиган коррида – нафақат буқалар жанги, балки мусиқачилар, ошпазлар иштирокидаги ўзига хос фестивал кўринишини олади. Перуда коррида спортга оид эмас, балки расман маданий тадбир ҳисобланади.
7 / 9
АҚШга хос томошалардан бири - родеодир. Бунда чавандоз саккиз сония дақиқа давомида буқа устида қолиши керак. Буқани "жиловлаб туриш" учун буқа танасига ўралган ва чавандознинг битта билагига қўшиб боғланган арқондан фойдаланишга рухсат берилади.
8 / 9
Вьетнамдаги сув буйволлари иштирокидаги фестивал яқинда тикланган. Тадбир буқа ўз эгасини жанг майдонида ўлдириб қўйганидан сўнг вақтинча тўхтатилган эди. Ўша вақтдан буён қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилган.
9 / 9
Чонбурида осиё буқалари иштирокидаги пойга қарийб 150 йилдан буён ўтказиб келинади.Анъанага кўра, пойгалар ёмғирлар мавсуми олдидан, деҳқонларнинг ҳали бўш вақти борлигида ўтказилган.