ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Мутлақ жангчилар чемпионати жангчиси (UFC) Ирвин Ривера ўз сингилларига ҳужум қилганидан сўнг ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда CBS Sports Флоридадаги Бойтон-Бич шаҳри полициясига таянган ҳолда.
Полициячилар маълумотига кўра, қўшнилар аёллардан бири уларнинг эшигини жон ҳолатда тақиллатиб: "У мени ўлдирмоқчи. Ёлвораман, синглимга ёрдам беринг", дея бақирганидан сўнг уйғониб кетишган.
Афти қонга беланган Ривера қўшниларга ҳаммаси жойидалигини айтган ва эшикни тамбаллаб олган, шундан сўнг уйдан қочиб кетган.
Чақириққа етиб келган полициячилар спортчи қароргоҳида унинг кенжа синглисини елка, бош ва қўл жароҳатлари билан аниқлашган. Катта сингилнинг юзи, елкаси, қўллари ва иккала ўпкасида жароҳатлар борлиги аниқланган. Опа-сингиллар зудлик билан касалхонага етказилган. Аёллардан бирининг аҳволи стабил, иккинчисиники оғир.
Полиция Риверани қўлга олган. Спортчи иккала синглисини ҳам ўлдирганига шубҳа қилмаган. У полициячиларга ҳужумни "бу унинг мақсади бўлгани", буни унга "олий ҳукумат буюргани" туфайли амалга оширганини айтган.
Спортчи қотиликни амалга оширишга уринганликда айбланмоқда, у ҳозирда Палм-Бич қамоқхонасига ётқизилган.