ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Ҳиндистон элчиси Маниш Прабҳат билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати хабар бермоқда.
8 Декабр 2020, 13:50
"Томонлар таълим соҳасида, хусусан, Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази орқали ўзаро ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилди", - дейилади хабарда.
Суҳбат давомида 2020-йилнинг декабр ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўртасидаги виртуал Саммитнинг муваффақиятли ўтказилганлиги таъкидланди ҳамда Афғонистон масаласида икки томонлама ҳамкорликнинг айрим жиҳатлари муҳокама қилинган.
Афғонистонда сиёсий тинчлик жараёнини бошлашга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар, ушбу мамлакатда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари тўғрисида Ҳиндистон томонига маълумот берилган.
Ҳиндистон элчиси Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатиш, унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш ва афғонлараро инклюзив мулоқотларни давом эттиришда Ўзбекистоннинг фаол иштирокини алоҳида қайд этган.