Сунъий қопламали кенг муз майдони ҳатто 15 даража ҳаво ҳароратида ҳам меҳмонларни қабул қилиши мумкин. Барча хоҳловчилар нафақат конкида учиши, балки пойтахтнинг гўзал кўринишларидан ҳам баҳраманд бўлишлари мумкин.
Каток очилишига Россиядан махсус меҳмон - фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Алексей Ягудин келди. У бошқа артистлар қатори очиқ музда байрам томошасида қатнашди.