ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Италия ОАВнинг хабар беришича, шу йилнинг кузида “Женоа” клубига ўтган 25 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов "Ювентус" клубига ўтиб, Криштиану Роналду билан бирга тўп суриши мумкин.
Манба берган малумотларга кўра, Турин клуби бюджетда маблағ йўқлиги сабабли ўзбекистонлик футболчини тўлиқ сотиб олиш масаласини кўриб чиқмаяпти, уни ижарага олиши мумкин.
Шомуродов октябр ойида Россиянинг "Ростов" клубидан "Женоа" клубига ўтганди. У янги жамоада 11та ўйин ўтказиб, 2та гол урди ва 2та голли узатма амалга оширди.