Россия сапёрлари Тоғли Қорабоғ пойтахтини миналардан қандай тозаламоқда - видео

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Халқаро миналардан тозалаш маркази мутахассислари Тоғли Қорабоғ пойтахтини миналардан тозалаш бўйича ишларни давом эттирмоқдалар.
Sputnik
Сапёрлар замонавий "Уран-6" робот тизимларидан фойдаланмоқда. Ушбу роботнинг асосий устунлиги - қурилма масофадан туриб бошқарилади.
23-ноябрдан бери тинчликпарвар кучлар 414,6 гектардан зиёд ҳудудни тозалашди: жами 19 мингга яқин портловчи буюм зарарсизлантирилди.