Ўзбекистонда коронавирус: 10та ҳудудда янги ҳолатлар

Сутка давомида 62 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 412 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Коронавирус: Ўзбекистонда 30 тадан кам касалланиш қайд этилди
Бир сутка давомида 62 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 412 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 11 нафари Андижон вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 2 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 3 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида,12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 75 759 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди.
Айни пайтда  1 038  нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 155 нафар бемор оғир, 30 нафари ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 615 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 86,4 миллиондан ошди, 1,8 миллиондан ортиқ  киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (21,0 млн), Ҳиндистонда (10,4 млн), Бразилияда (7,8 млн).