Мирзо Улуғбек туманидаги айрим ҳудудларда қисқа муддатга "свет" ўчади

Мирзо Улуғбек тумани Паркент (35 кВ) нимстанцияда янги ўрнатилган (10 000 кВа) трансформатор ишга туширилади. Шу сабабли туманидаги айрим ҳудудларда электр энергия узатишда узилишлар кузатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Мирзо Улуғбек тумани Паркент (35 кВ) нимстанцияда янги ўрнатилган (10 000 кВа) трансформатор ишга туширилади. Шу муносабати билан қуйида келтирилган манзилларда эртага 7 январь куни соат 23:45дан соат 02:00га қадар электр энергия узатишда қисқа муддатли узилишлар кузатилади.
“Тўрон” маҳалласи;
“Олмачи” маҳалласи;
“Олтинтепа” маҳалласи;
“Катта Олтинтепа” маҳалласи;
“Подшобоғ” маҳалласи;
Мирзакалон Исмоилий маҳаллалари.