Ядровй энергетика бўйича эксперт, “Основание” – илмий изланишлар фонди президенти Алексей Анпилогов Марказий Осиёда атом энергетикасининг яқин ва ўрта муддатли истиқболлардаги келажаги ҳақида ўз хулосаларини билдирди.
Эксперт хулосасига кўра, Марказий Осиё республикалари ўзларининг гидроэнергетика ресурсларини деярли тўлиқ фойдаланишмоқда. Қуёш ва шамол каби қайта тикланувчи энергия манбаалари мавсумийлик ва бошқа тебранишларга эга бўлгани туфайли улардан фойдаланиш ҳар доим ҳам самарали эмас. Ушбу вазиятда атом энергетикаси узоқ муддатли ишончли энергия манбаи бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилганидан сўнг бошқа республикалар ҳам унинг ортидан эргашиши ва Россия АЭСига буюртма бериши мумкин -, дейди эксперт.
Россия учун эса бу яхши экспорт бозори бўлади ва келажакда мигрантлар оқими камайишига хизмат қилиши мумкин. Чунки атом энергетикаси шаҳарлар ривожланиши, корхоналар ишга тушиши ва аҳолининг иш билан таъминлагшига хизмат қилади.
Эксперт фикри билан батафсил аудиоподкастимизда танишинг.