ТОШКЕНТ, 6 янв - Sputnik. Бугун тонг соат 08:10 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Отчопар” МФЙда жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди, деб хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати.
Чақнаш оқибатида кучли портлаш содир бўлган ва уйнинг деворлари қулаган. Воқеа жойига зудлик билан етиб келга Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Вайрон бўлган уй ичидан икки нафар фуқаро жасади олиб чиқилган.
Шунингдек, ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари етиб келиб мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб боришмоқда, дейилган хабарда.