Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМи ўсиши миқдорига аниқлик киритди

Жаҳон банки хулосасига кўра 2020 йилда Ўзбекистон иқтисоди 0,6% га ўсган, 2021 йилда ушбу ўсиш 4,3 %, 2022 йилда эса - 4,5 % бўлиши кутилмоқда. 
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Жаҳон банки экспертлари 2021 йилда Ўзбекистон иқтисоди 4,3% га ўсишини пронгноз қилди. Биро олдин окттябр ойида ЖБ Ўзбекистон ЯИМи 4,8% га ўсиши кутилаётганини маълум қилган эди. 
Халқаро молия ташкилоти экспертлари хулосасига кўра 2022 йилда Ўзбекистон иқтисоди ўсиш суръати янада тезлашиб 4,5 %ни ташкил қилади. 
Маълумот учун, 2020 йилда коронавирус пандемияси оқибатида дунёнинг аксарият давлатлари ЯИМи -2  - 6 фоизга камайиши кузатилди. МДҲ ҳудудида ҳам ушбу тенденция сақланиб қолди. Ўзбекистон ва Тожикистон МДҲ ҳудудида иқтисод ўсиш суръати мусбат даражада сақланиб қолган давлатлар бўлди. 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМи ўсиши миқдор 0,6 %ни ташкил қилди.