Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайтига хакерлар ҳужум қилди

Хакерлар гуруҳи Сурхондарё вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари сайтларига ҳужум уюштиришди. Айни дамда вилояти ҳокимлиги сайти офлайн тартибда ишламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв – Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари хакерлар ҳужумига учраганини маълум қилди.
“Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 2021 йилнинг 6 январь куни вилоят, шаҳар ва туманларнинг расмий сайтлари ҳакерлар ҳужумига учраганлигини маълум қилади.
Ҳозирда сайтларни асл ҳолида ишлатиш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда қўшимча маълумотлар тақдим этилади”, - дейилган ҳокимият телеграм канали орқали тарқатилган хабарда.
Айни дамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги расмий саҳифаси офлайн режимда ишламоқда.