ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Дубайда "Пахтакор" Россиянинг "Зенит" ва "Спартак" жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпион жамоаси "Пахтакор" Дубайда машғулотлар доирасида Россиянинг энг кучли жамоалари "Зенит" ва "Спартак" билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади, - дейилган хабарда.
Маълум бўлишича, "Зенит" футбол клуби билан учрашув 24 январ куни (бошланиши соат 12:00да), "Спартак" билан эса — 30 январ куни соат 17.00да бўлиб ўтади. Ундан ташқари 3 феврал куни "Пахтакор" Латвиянинг "Рига" жамоаси билан ҳам ўртоқ лик учрашуви ўтказишни режалаштирган.
Маълумот учун "Зенит" жамоаси Россия премьер лигасида 19та ўйин ўтказиб 41 очко билан етакчилик қилмоқда, "Спартак" - эса учинчи ўринда. "Рига" жамоаси эса — Латвия чемпиони.
"Пахтакор" 2020 йилда жами 38та ўйин ўтказиб рақиблар дарвозаларига 100та тўп киритган ва 25та ўтказиб юборган.