Италияда одам бўйидан баланд қор ёғди

Италиянинг Абетоне шаҳарчасида одамлар қалин қорга чўкиб кетмаслик учун махсус оёқ кийимида ва чанғичилар кўз ойнаги тақиб юришмоқда. Автомобиллар эса батамом  қор остига кўмилиб кетган. 
Sputnik
Италия шимолиида Римдан 260 км масофада жойлашган Абетоне курорт шаҳарчада одам бўйидан баланд қор ёғди. Қор уюмлари баландлиги 2 метрдан баланд бўлди.ю 
Одамлар бундай қалин қор устида ўриш учун қорга чўкмайдиган махсус оёқ кийимида ва чанғичилар кўз ойнаги тақиб юришмоқда. Автомобиллар эса батамом  қор остига кўмилиб кетган. 
Маҳаллий ҳукумат ушбу ҳудудга ташриф буюришни режалаштирган сайёҳлардан шаҳар нормал тартибга тушиб олгунича ўз саёҳатларни бироз кечиктиришни сўрамоқда. Шу вақтниг ўзида махсус техника шаҳар кўчаларини қордан тозалашга киришган. 
Айтиш жоизки Россиянинг айрим шимолий шаҳарларида ҳам шундай манзарани кузатиш мумкин.