Фарғона ИЭМда ишлаб чиқариш қувватлари оширилди

Фарғона вилояти аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мақсадида "Фарғона ИЭМ"да замонавий, юқори самарали коогенерацион газ трубина қурилмасининг ишга тушириш жараёни амалга оширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв - Sputnik. Фарғона вилояти аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мақсадида "Фарғона ИЭМ" АЖда 17 МВт қувватдаги замонавий, юқори самарали коогенерацион газ трубина қурилмасининг ишга тушириш  жараёни амалга оширилди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати. 
Электр станциясида қўлланилган юқори самарали коогенерацион газ трубинаси аҳолини электр билан таъминлаш билан бирга табиий газни иқтисод қилиш имконини беради.
Лойиҳанинг дастлабки босқичида "Фарғона ИЭМ" АЖдан 17 км узоқликда жойлашган, РК-3 қозонхонаси ёнида 7 МВт қувватга эга газ турбина қурилмаси 2019 йилнинг декабр ойида фойдаланишга топширилган эди.
Ушбу лойиҳа ҳар йили қўшимча 197,24 млн. КВт соат электр энергияси ҳамда  214,5 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш имкониятини беради. Бунда йиллик табиий газ иқтисоди 3,2 миллион куб метрни ташкил қилади, - дейилган хабарда.