ТОШКЕНТ, 5 янв - Sputnik. Туркияда йил бошидан буён 2 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақида ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабар қилмоқда.
Истанбул шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси хабарига кўра, 2021-йил 2-январ куни Измир музофоти Каршияка туманидаги турар-жой биносининг 10-қаватидан қулаши оқибатида 2002 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси М.Б. (аёл) вафот этган. Ушбу воқеа юзасидан Туркия прокуратураси текширув ўтказмоқда.
Шунингдек, 2021 йилнинг 1 январ куни Истанбул шаҳрида шифохонада 1974 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ш.Р юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этган.
Бош консулхона юқоридаги ҳолатларни назоратга олиб, Туркиянинг ваколатли идоралари билан алоқада бўлиб турибди. Вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистонга дафн этиш учун юборишни ташкил қилишда марҳумларнинг яқинларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда, дейилган хабарда.