ТОШКЕНТ, 5 янв - Sptnik. Наманганда 2 киши Қирғизистондан олиб келинган қалбаки ароқдан вафот этди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Хаёт Шамсутдинов.
2020 йил 29-31 декабрь кунлари Наманган вилоятининг Тўрақурғон туманида 12 нафар фуқаро Қирғизистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган “Градусник” номли спиртли ичимлик истеъмол қилганликлари оқибатида шифохонага ўткир захарланиш ташхиси билан ётқизилган, - дейилган хабарда.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 2 нафари вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақурғон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.