ТОШКЕНТ, 5 янв - Sputnik. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўз расмий веб-сайтида маҳаллий товар ва хизмат брендларининг электрон майдончасини ишга туширди.
Брендлар электрон майдончасида Республикада рўйхатга олинган барча саво белгилари рўйхати, уларга эгалик қилаётган тадбиркорлик субъектлари номи ва манзили билан танишиш мумкин.
Ундан ташқари, янги савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш учун керак бўладиган ҳужжатлар рўйхати ва риза намуналари, шунингдек интеллектуал мулк ва товар белгиларини ҳимоя қилишга доир ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар ҳам жойлаштирилган.
Шу билан бирга Савдо саноат палатаси интеллектуал мулк соҳасига оид тадбиркорларда юзага келадиган кўп сўраладиган саволларга жавобларни ҳам келтирган.