Ўзбекистонда доллар курси тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси тўққиз ҳафта мобайнида илк бор пасайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 5 январдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 27,48 сўмга арзонлашиб, 10 449,44 сўмни ташкил қилди. Евро ҳам 24,13 сўмга тушиб, 12 761 сўм бўлди.
Россия рубли эса 0,82 сўмга арзонлашди ва 140,45 cўмни ташкил қилди.