ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган”, - дейилган хабарда.
Бу Мирзиёевнинг президент лавозимини бажаришга киришганидан бери (салкам беш йилда) иккинчи марта меҳнат таътилига чиқишидир. Бундан аввал давлат раҳбари 2019 йил 5 августида қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди.