Элдор Шомуродовнинг голли узатмаси “Женоа”ни мағлубиятдан қутқариб қолди

“Женоа” ўз майдонида “Лацио”ни қабул қилди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Элдор Шомуродов голли узатмани амалга оширди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Кеча, 3 январь куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 15- туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.
“Женоа” ўз майдонида “Лацио”ни қабул қилди. Мазкур ўйинда ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов 2-бўлимда майдонга тушди. Бунгача римликлар ўйинда ҳисобда олдинга (0:1) чиқиб олишган эди.
Шомуродов 58-дақиқада рақибларни алдаб ўтиб, Маттиа Дестрога тўпни узатди. Дестро эса узатмадан тўғри фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Шомуродовнинг Италиядаги биринчи ва супер голи - видео
Қолган вақтда ҳар икки жамоа вакилларида, шу жумладан, Шомуродовда ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди. Бироқ якунда учрашув дуранг натижа билан тугади.
Эслатиб ўтамиз, “Женоа” – “Парма” баҳсида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов Италияда ўзининг илк голини уришга муваффақ бўлган эди.