Эксперт смартфонларда 2021 йилда қандай функциялар пайдо бўлишини айтди

Шунингдек, ишлаб чиқарувчиларнинг аксарияти рамкасиз мобил телефонларни сотувга чиқаради. Рамкадан воз кечиш экранни каттартириш ва малумотни тўлиқроқ кўриш имкониятини беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. 2021 йилда смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг иши процессорлар тезкорлиги, аккумуляторлар ишининг узайтирилиши, экранлар фаолиятининг яхшилаш, шунингдек, телефонни турли функциялар билан таъминлашга қаратилади. Бу ҳақда "Прайм" агентлигига берган интервьюсида Telecom daily ахборот-таҳлил агентлиги директори Денис Кусков маълум қилган.
Мобил телефонда тасвирга олинган йўллардаги қоидабузарликлар учун ҳам жарима солинади
"Фикримизча, 2021 йилда бозорнинг энг йирик ўйинчилари симсиз зарядной ускуналарни чиқариши эҳтимолга яқин - компаниялар ҳозирданоқ кабеллардан воз кечиб, турли станциялар ва бошқача варинатларда заряд қилишга ҳаракат қилишмоқда", - деди эксперт.
Шунингдек, ишлаб чиқарувчиларнинг аксарияти рамкасиз мобил телефонларни сотувга чиқаради. Рамкадан воз кечиш экранни каттартириш ва малумотни тўлиқроқ кўриш имкониятини беради.
Мобил иловалар ва функцияларга келадиган бўлсак, смартфон нафақат фотокамера ёки тўлов воситаси, интерентга чиқиш учун овозли тўплам, балки қайсидир маънода тиббий маълумот олиш учун манбага айланмоқда, деб хулоса қилди эксперт.