Ўзбекистон президентининг расмий веб-сайти янги форматда ишга туширилди

Сайтнинг бош саҳифасида дунё ва Ўзбекистон харитаси жойлаштирилган. Бу функция ёрдамида президентнинг хорижга ва мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлари ҳақидаги ахборотларни харита орқали топиш мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Ўзбекистон президентининг расмий веб-сайти янги форматда ишга туширилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Янги йил табриги
Янги сайтда "Президент Администрацияси" бўлими очилган.
Унда президент маслаҳатчилари, Президент Администрациясининг асосий вазифалари, Администрация Ижро этувчи аппарати раҳбарияти, президент ва Администрация ҳузуридаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.
Сайтнинг бош саҳифасида дунё ва Ўзбекистон харитаси жойлаштирилган. Бу функция ёрдамида президентнинг хорижга ва мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлари ҳақидаги ахборотларни харита орқали топиш мумкин.
Сайтда "Президент виртуал қабулхонаси" порталига ўтиш, Халқ қабулхоналарининг алоқа маълумотларини излаш каби қулайликлар бор.