ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. 2020-йил 31-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденевни қабул қилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳамда турли даражаларда бўлиб ўтадиган учрашувлар жадвали муҳокама қилинди.