Роскосмос фазогирлари ва МКС-64 экспедицияси аъзолари - командир Сергей Рыжиков ва бортмуҳандис Сергей Кудь-Сверчков - Ер аҳолисини Янги йил билан табрикладилар.
Сергей Кудь-Сверчков ортда қолаётган 2020 йил Халқаро космик станцияси учун юбилей йил бўлганини таъкидлади. Сергей Рыжиков, ўз навбатида Россия ва бутун дунё аҳолисига ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, дея тилак билдирди.
"Соғ-омон бўлинг, бир-бирингизга эътиборли бўлинг, бирга бўлинг. Бу энг асосийси, чунки биз ҳаммамиз биргаликда барчасини енгамиз", - дея хотима қилди капитан.
МКС-64 экспедицияси таркибига NASA астронавти Кэтлин Рубенс ҳам киради. МКС-64 миссияси 177 кун давом этади ва 2021 йилнинг 9 апрелида якунланиши керак.