2021 йилнинг биринчи кунида дунёга келган болалар 22 асрда яшайди

Кутилишича, 2021 йилнинг биринчи кунида 371 минг бола туғилади. Уларнинг ярмидан кўпи - Ҳиндистон, Хитой, Нигерия, Покистон, Индонезия, Эфиопия, АҚШ, Миср, Бангладеш ва Конго Демократик Республикасида дунёга келади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ 2021 йилда дунёда болаларнинг туғилиши бўйича прогнозларни эълон қилди.
СССР даврида болалар қишки таътилни қандай ўтказишган – фото
Улар тақдим этган статистикага кўра, янги йилнинг 1 январида дунёга келган болакайлар умрининг ўртача давомийлиги 84 ёшни ташкил этади.
Янги йилда биринчи бола Тинч океанидаги Фижи архипелагида дунёга келган. Кутилишича, 2021 йилнинг биринчи кунида 371 минг бола туғилади. Уларнинг ярмидан кўпи - Ҳиндистон, Хитой, Нигерия, Покистон, Индонезия, Эфиопия, АҚШ, Миср, Бангладеш ва Конго Демократик Республикасида дунёга келади.
"Бугун дунёга келган болалар биз улар учун барпо этадиган дунёни мерос қилиб оладилар. 2021 йилда биз адолат, хавфсизлик ва саломатлик ҳукм сурадиган дунёни барпо этишни бошлайлик!, - деб баёнот қилган ЮНИСЕФ ижрочи директори Генриетта Форе.
Аналитикларнинг тахминларига кўра, 2021 йилда дунёда жами 140 миллион болакай дунёга келади.