"В лесу родилась ёлочка" хит таронаси ўзбек тилида янгради — видео

Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов республиканинг жамики аҳолисини, шунингдек, Sputnik муштарийларини Янги йил билан қутлади. Санъаткор ҳар бир болакайга яхши таниш бўлган хит тарона - "В лесу родилась ёлочка" қўшиғини ўзбек тилида куйлади.
Sputnik

Янги йил турли давлатларда турлича нишонланади. Ҳар бир давлатнинг ўз анъаналари, таомлари, янги йил тароналари бор. Аммо собиқ СССРнинг барча аҳолиси содда ва айниқса, болалар орасида машҳур бўлган "В лесу родилась ёлочка" қўшиғини яхши эслашса керак. Ахир бу тарона Янги йилнинг норасмий мадҳияси саналади.

Ушбу тарона ўзбек тилида куйланмагани туфайли, Ўзбекистон Халқ артисти Мансур Тошматов ўз вариантини таклиф этиб, қўшиқни куйга солди.

Ажойиб мусиқий табрикномани бизнинг видеода томоша қилинг.