Россияда декабр ойида янги ҳудадлараро самолёт Ил-114-300нинг синов парвозлари бошланди.
Янги самолётнинг парвоз узоқлиги 1400 кмни ташкил қилади. Максимал парвоз баландлиги 7600 метр. Ёнилғи сарфи - 550 кг/соат.
Самолёт энг замонавий авионика билан жиҳозланган. Шунингдек самолётнинг 2т турбовинтли двигателлари - ТВ7-117СТ-01 ҳам Россияда ишлаб чиқарилган.
Самолёт 68 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси ёки юк ташишга мослаштирилган бўлиши мумкин. Шунингдек самолёт тиббий ва мониторинг вазифаларини бажариши ҳам мумкин.
Энг асосийси, Ил-114-300 Россиянинг турли ҳудудларида, ҳар қандай қопламали - муз, грунт ёки бетон аэродромларда учиб-қўниш имкониятига эга. Самолётнинг ўз трапи бор ва минимал аэропорт хизматларини талаб қилади.
Самолётнинг барча компонентлари Россияда ишлаб чиқарилган бўлиб у ҳозирда эскириб қолган Ан-24 самолётлари ўрнига келади.
Иқтисодий жиҳатдан самарали парвоз иқлиш учун самолётга 20 нафар йўловчи етарли. Ил-114-300 нинг эксплуатация муддати - 30 йилни ташкил қилади.