ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ямандаги Адан шаҳри аэропортининг ташрифлар залида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Портлаш янги ҳукумат делегацияси Саудия Арабистонидан келган вақтда юз берган.
“Ўлганлар ва ярадорлар бор, лекин вазирлар бу вақтда самолётда эди, улар жабрланмади”, - дея маълум қилган агентлик манбаси.
Сўнгги маълумотларга кўра, Адан аэропортидаги отишма қурбонлари сони 10 кишига етган, 20 дан зиёд киши ярадор бўлган.