Ҳайкал муаллифлари ҳозир Нововоронежда жойланган Новая Алёновка қишлоғи асосчиси хотирасини тарихга муҳрламоқчи бўлишди.
Афсоналарга кўра, Алёнка Донга Лебедня шаҳридан келган ва унга бу ер шунчалик маъқул бўлганки, у бу ерга ўз қишлоқдошларини олиб келишга аҳд қилган. Янги ҳайкал айнан шу воқеани эслатиб туриши керак эди.
Бироқ ҳайкал одамларни қўрқитиб юборди. Улар Алёнани қўрқинчли фильм қаҳрамонига ўхшатишди.
Натижада ҳукумат атиги уч-тўрт кун турган ҳайкални олиб ташлашга қарор қилди.