ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатнома йўлламоқда.
Мурожаатнома давомида давлат раҳбари мактабларда таълимни ривожлантириш мақсадида ўқитувчиларга қўшимча иш ҳақи тўланишини маълум қилди.
“Бошқа тумандаги олис мактабларга бориб ишлаган ўқитувчига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа 100 фоиз устама ҳақ тўланади. Хусусий мактаблар учун субсидия ажратилади. 10 та президент мактаби, фанларга ихтисослашган 197 та мактаб фаолиятини бошлайди”, - деди Мирзиёев.