ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён МФЙда “Seven Tree” дам олиш маскани очилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабар қилди.
“Seven Tree” лойиҳасининг умумий қиймати 27 миллиард сўм бўлиб, унинг фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 150 янги иш ўрни яратилди. Ушбу маскан қисқа муддатда барпо этилиб, Тошкент вилоятидаги йирик туристик мажмуалари қаторига киради ҳамда маҳаллий вa хорижий сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилади”, - деди Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Аҳмедов.
Ўзига хос услубда яратилган янги объект ҳудудида 10 та ўтов, 14 уйча, бассейн, турк саунаси, бильярд ва теннис зали ҳамда 100 ўринли кафе мавжуд.