Сохта коронавирус тестини сотишни бизнесга айлантирган гуруҳ фош этилди

“Тошкент — Москва” йўналишида учаётган Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ПЗР-тест маълумотномалари сохта экани аниқланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. ДХХ ҳамда ИИВ ходимлари COVID-19 тестини сохталаштираётган гуруҳни фош этди.

Соғлиқ сақлаш вазирлиги хабарига кўра, фирибгарлар коронавирусни аниқлашда ПЗР-тест маълумотномаларини сохталаштириб, “Тошкент” халқаро аэропортида йўловчиларга сотиш билан шуғулланган.

Ҳарбий тавсияномалардан 300таси сохта чиқди

Хусусан, “Тошкент — Москва” йўналишида учаётган Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ҳужжатлари текширилганида уларнинг ПЗР-тест маълумотномалари сохта экани аниқланди.

Тезкор ҳаракатлар давомида мазкур шахслар COVID-19 ни аниқлаш бўйича тест топширмасдан, ушбу сохта маълумотномаларни Бухоро вилоятида туғилган Қ. Э. ва Хоразм вилоятида туғилган М. М.лардан сотиб олганликлари маълум бўлган.

Уларга сохта маълумотномаларни Тошкент шаҳрида яшовчи М. Н. ва К. А.лар тайёрлаб, етказиб туришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.