ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳам коронавирусга қарши вакцина олади. Бу ҳақида РИА Новостига президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Президент вакцина олишга қарор қилди. У расмиятчиликлар тугашини кутиб турган эди", - деди Песков "Москва. Кремль. Путин" дастурида.
Россия президенти матбуот котиби айтишиа кўра, Вакцина олгани ҳақида Владимир Путиннинг ўзи маълум қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Спутник V" вакцинаси дастлаб катта ёшли фуқароларга тавсия этилмаган эди. Лекин кейинчалик 60 ёшдан ошган фуқароларни ҳам эмлаш бошланди.