ИИВ ходими маст ҳолда жамоат тартибини бузганлик учун ишдан бўшатилди

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходими ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходими  маст ҳолда жамоат тартибини бузганлик учун ишдан бўшатилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларида ИИО ходимларидан бирин маст ҳолда фуқаролар билан тортишаётгани акс этган видео тарқалган эди.

ИИВ ходими маст ҳолда жамоат тартибини бузганлик учун ишдан бўшатилди

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ходим А.А. хизмат кийимида маст ҳолда жамоат тартиби ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини қўпол равишда бузиб, ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги, ходимларга нисбатан фуқаролар томонидан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлганлиги учун ишдан бўшатилган