ФХХ яширин қурол "экспортчиларини" қўлга олди

Қўлга олинган қуроллар орасида Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишлар қуроллар ҳам бир талай, дейилган хабарда. 
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Россия ФХХ яширин қурол савдогарларини қўлга олди. Улар жумладан экспоортга ҳам ишлаган, деб хабар қилмоқда махсус хизмат.  

Турли ҳудудларда ўз вакилларига эга бўлган жиноий  гуруҳ таркибига 13 вилоятнинг 28 нафар фуқаролари кирган. Улардан жами 123та ўқотар қурол, улардан 19та автомат, 24та пистолет-пулемёт 23та винтовка ва 57 та пистолетлар олинган. 

Қуроллар орасида махсус хизматлар учун мўлжалланган шовқинсиз автомат "Вал" ҳам топилган. 

Шунингдек уларда 15та мина, 12та граната ва 9 мингдан ортиқ патронлар, 7кг порох ва пичоқлар олинган.Қўлга олинган қуроллар орасида Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишлар қуроллар ҳам бир талай, дейилган хабарда.