Доллар курси бироз кўтарилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўққизинчи ҳафта кўтарилди. Бу ҳафта 3,15 сўмга қимматлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 29 декабрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси бироз кўтарилди

Унга кўра, долларнинг расмий курси 3,15 сўмга кўтарилиб, 10 479,92 сўмни ташкил қилди. Евро 29,58 сўмга тушиб, 12 786,03 сўм бўлди.

Россия рубли эса 1,55 сўмга арзонлашди ва 141,27 cўмни ташкил қилди.