Баренцово денгизида балиқчи кема 17 экипаж аъзолари билан чўкиб кетди

Новая Земля ороли яқинида "Онега" траулери чўкиб кетиши оқибатида 1 киши қурбон бўлди, 16 киши қидирилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Душанба куни эрта тонгда Баренцево денгизида ичида 19 нафар экипаж аъзоси бўлган балиқчи кема чўкиб кетди. 

"Онга" траулери Новая Земля ороли яқинида ҳалокатга учради. 2 кишини бошқа кемадаги денгизчилар қутқариб қолишган. Бир кишининг жасади кейинроқ денгиздан топилган. Ҳозирча изсиз йўқолган 16 киши қутқарув хизматлари томонидан қидирилмоқда.

Ҳалокатга сабаб совуқ об-ҳаво дейилган хабарда. Шу кунларда Баренцово денгида ҳаро ҳарорати кескин совиб кетган. 

Мурманск прокуратураси томонидан денгиз транспорти эксплуатация қоидаларини бузиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган. Экипаж аъзоларининг аксарияти Россия фуқаролари бўлган. Бир киши Съерра-Лионе фуқароси бўлган. 

"Онега" траулери Норвегияда 1979 йилда қурилган. Мурманск портида рўйхатда турган. Marine Traffic маълумотига кўра, кема Норвегиянинг Киркинес портида 14 декабрда йўлга чиққан. Мурманскда сўнгги маротаба 11 декабр куни бўлган.