ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Япония ҳукумати дунёнинг барча давлатлари ва ҳудудларидан мамлакатга киришга вақтинчалик тақиқлади. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, чекловлар 28 декабрдан бошлаб келгуси йил охирига қадар амал қилади. Япония фуқаролари ва мамлакатда яшаш рухсатномасини олган чет элликлар мамлакатга қайтиши мумкин. Шунингдек, худди шу муддатга янги виза бериш тўхтатиб қўйилган.
Чегараларни ёпиш тўғрисидаги қарор беш нафар японларда коронавируснинг “британча” штамми аниқлангани сабаб қабул қилинган. Улар яқинда Буюк Британиядан қайтган бўлишган.
Ҳозирда Японияда, хусусан, Токио шаҳрида рекорд даражада коронавирус билан касалланиш кузатилмоқда. Ўтган кун мамлакатда 3,8 мингдан зиёд кишида COVID-19 аниқланган, шулардан 949 нафари Токиода. Японияда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 213 мингдан ошган. Шулардан 180 мингдан зиёди тузалиб кетган. 3,1 мингдан ортиқ инсон вирус қурбонига айланган.