ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Тошкент шаҳри Миробод тумани Туркистон кўчасида ГАЗ-3110 русумли машина автомобиль кўпригидан Кичик ҳалқа йўлига тушиб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳодиса 27 декабрь куни соат 04:30 ларда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 43 ёшли ҳайдовчи М.Г. автомобилда ҳаракатланаётиб, автомобиль кўпригига етган вақтида бошқарувни йўқотган. Бу унинг кўприкдан қулаб тушишига сабаб бўлган.
Натижада ҳайдовчи ва автомобиль салонида бўлган йўловчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳодиса сабабларини аниқламоқда.