ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. “Ювентус” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва қайлиғи Жоржина Родригес ўзбекона либосда кўриниш берди.
Аввалига Жоржина Instagram саҳифасига ўзбекона тўнда тушган суратини жойлади ва “Ўзбекистондан меҳр билан тайёрланган қўл меҳнати” дея изоҳ ёзди.
Кейинчалик ўзбекистонлик собиқ MMA жангчиси, ҳозирда БААда истиқомат қилаётган Умид Мавлонов ўзининг Instagram саҳифасида Криштиану Роналду билан бирга тушган суратини намойиш қилди. Унда футболчи ўзбек чопонини кийиб олган.
Суратда Отабек Умаров ҳам белгиланган эди. Бир неча соат ўтиб Отабек Умаров ушбу суратни Instagram stories᾽га жойлади.