“Аҳоли учун қулайлик”: метронинг Сергели йўналиши ишга тушди

Sputnik

Бу метро йўналишини лойиҳалаштириш 2017 йилда бошланган эди. Узунлиги 7 километрлик мазкур темир йўлда бешта бекат барпо этилган.

Метрополитеннинг “Олмазор” бекати билан оралиқда 580 метрлик тоннел қурилиб, ер усти ва ер ости йўллари боғланган.

Бекатлар миллий дизайн асосида пардозланган, замонавий технологиялар, электрон тўловли турникетлар, эскалатор ва лифтлар билан жиҳозланган. Бу йўналишда 214 нафар ходим йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин. Шу боис у ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий, ҳам экологик жиҳатдан улкан аҳамиятга эга. Масалан, Сергели туманини пойтахтимиз маркази билан боғловчи автомобиль йўли аксар ҳолларда тирбанд бўлади. Оқибатда ёқилғи сарфи ортиб, атмосферага катта миқдорда зарарли газлар чиқади. Одамлар манзилига кечикиб, асабийлашади. Янги ер усти метроси эса аҳолига жуда катта қулайлик яратади.

Ишга тушган метро суратлари Sputnik жамланмасида.

1 / 9
Ҳар бир бекат олдида автобиль тураргоҳи мавжуд
2 / 9
Метронинг илк йўловчилари ўз манзилларига етиб олишди
3 / 9
Узунлиги 7 километрлик мазкур темир йўлда бешта бекат барпо этилган.
4 / 9
Велосипедлар учун ҳам тураргоҳ мавжуд.
5 / 9
Метрополитеннинг “Олмазор” бекати билан оралиқда 580 метрлик тоннел қурилиб, ерусти ва ерости йўллари боғланган.
6 / 9
Бекатлар миллий дизайн асосида пардозланган.
7 / 9
Замонавий технологиялар, электрон тўловли турникетлар, эскалатор ва лифтлар билан жиҳозланган.
8 / 9
Ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин. Шу боис у ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий, ҳам экологик жиҳатдан улкан аҳамиятга эга.
9 / 9
Узунлиги 7 километрлик мазкур темир йўлда бешта бекат барпо этилган. Метрополитеннинг “Олмазор” бекати билан оралиқда 580 метрлик тоннел қурилиб, ерусти ва ерости йўллари боғланган.