"Олдингиларидан анча хавфли": Британияда тарқалаётган вирус ҳақида олимлар хулосаси

Олимлар берган маълумотларга кўра, янги штамм олдинги инфекцияга қараганда 56%га хавфлироқ, мутахассислар фикрича, ушбу хусусият туфайли касалланганлар сони кескин ошиб, касалхоналар тўлиб кетишига олиб келади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми олдингиларидан анча хавфлироқ бўлиши мумкин. Лондондаги гигиена ва тропик тиббиёт қошидаги юқумли касалликларни математик моделлаштириш маркази мутахассислари шундай хулосага келишди, дейилади MedicalXpress порталида.

“Қамалда” қолган Британия кўчаларидаги ҳаётга назар

Олимлар маълумотларига кўра, янги штамм олдингисига нисбатан анча, 56%га хавфлироқ, мутахассислар фикрига кўра, ушбу хусусият янги касалланганлар туфайли касалхоналарнинг тўлиб кетишига олиб келади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидига кўра, Буюк Британияда пандемия вақтида чеклов чораларининг сақланиб қолиши, ҳатто локдаун ҳам ушбу сценарий юз беришининг олдини ололмайди.

Шу билан бирга, чеклов чораларининг оз бўлсада юмшатилиши касаллар сонининг шиддат билан ошишига олиб келади.

Мавжуд вирус мутацияси

Сал аввал Россия Давлат думаси депутати Геннадий Онищенко RT билан суҳбатда, Буюк Британияда аниқланган коронавирус мутацияси - бу мавжуд вирус мутацияси, янги штамм эмаслигини айтган эди.

Эксперт фикрига кўра, вирус мутацияга учраб, одамлар орасида янада жадаллик билан ва агрессив равишда тарқалмоқда.

"Британча" штамм

Сал олдин Буюк Британияда SARS-CoV-2 коронавирусининг янги мутацияси аниқлангани ҳақида маълум бўлган эди.

Британияда аниқланган коронавируснинг янги мутацияси дунёни саросимага солмоқда

Британиянинг янги ва юзага келаётган респираторли вирус хавфлари бўйича маслаҳатлашув кенгаши мамлакатда аниқланган коронавируснинг янги тури катта тезликда тарқалаётгани ва аҳолидан янада кўпроқ эҳтиёткорликни талаб этишини маълум қилган эди. Коронавируснинг ушбу тури саккизта давлатда аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонда 21 - декабр санасидан 2021 йил 10 - январга қадар Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилади.

Ушбу чора дунёдаги эпидемиологик вазиятнинг тезкор кескинлашуви шароитида мамлакатда эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоқлари пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган.

Россия ҳам 22 декабрдан Британия билан авиа-парвозларни тўхтатган.