ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси номидаги “V” ҳарфи нимани англатишини очиқлади.
Мигрантларни эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди
Унинг сўзларига қараганда, “V” ҳарфи коронавирус устидаги ғалабани англатади.
“Вакцинамиз номидаги “V” ҳарфи коронавирус устидаги ғалабани англатади, ва биз Аргентина халқига бу касаллик устидан ғалаба қозонишни тилаймиз”, - дея тушунтирди Дмитриев вакцинанинг биринчи партиясини Аргентинага етказиб берилганини изоҳлаётиб.
24 декабрь куни COVID-19 га қарши Россия вакцинаси “Спутник V”нинг биринчи дозалари ортилган самолёт Аргентинага келиб қўнди. Жами 300 минг доза етказиб берилди. Биринчи навбатда тиббиёт ходимлари эмланади.
Россиянинг янги коронавирус инфекциясига қарши вакцинаси дунёда биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказилди ва у “Спутник V” деб номланди.