Россия Ўзбекистонга 4-мобил лабораторияни етказиб берди

"Газель" ва "Камаз" автомобилларига ўрнатилган мобил лабораториялар Ўзбекистонга 2017, 2018 ва 2019 йилларда ҳам етказиб берилган эди. 
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 дек - Sputnik. Россия Ўзбекистонга инфекцияларни диагностика қилиш учун 4-мобил эпидемиологик лабораторияни етказиб берди, деб хабар қилмоқда "Роспотребнадзор".   

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрида Ўзбекистонга "Камаз" автомобилига ўрнатилган бактериологик лаборатория ҳам етказиб берилган эди. Ушбу лабораторяларда ишлаш учун ўзбекистонлик мутахассислар Россиянинг ихтисослашган ўқув муассасаларида малака оширишган. 

"Дунёда юзага келган эпидемиологик вазият туфайли бизнинг давлатларимиз биологик хавфсизликни таъминлаш борасида биргаликда қатор ишларни амалга оширишмоқда. Хусусан, янги инфекцияларни ўрганиш бўйича илмий-текшириш марказлари ва лаборатория мажмуалари яратиш масаласи муҳокама қилинмоқда", - дейишди Россия элчихонасида. 

Роспотребнадзор ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2017 йилда халқаро тиббий-санитар қоидалари борасида шартнома имзолашган эди.