ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. 25 ёшли ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмаилов келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 7 йилга спортдан четлатилди. Бу ҳақда “Tennis Integrity Unit” ташкилоти сайтида хабар қилинди.
Аниқланишича, спортчи теннисдаги коррупцияга қарши курашиш қоидаларини бузиб, 2014, 2015 ва 2019 йилларда келишилган ўйинларда қатнашган.
Исмаиловга жорий йил 18 декабрдан барча теннис турнирларида қатнашиш ва у ерга бориш тақиқланди. Бундан ташқари, 12 минг доллар жаримага тортилди.
Профессионал теннисчилар ассоциацияси рейтингида Исмоиловнинг энг юқори позицияси 756-ўрин бўлган.